Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Текширилмоқда» - Афғонистон шимолга кўчиб ўтаётган ИШИД жангарилари ҳақида
Фото: Turkish Forum
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат шимолида, хусусан, Жузжон вилоятида хорижий жангариларнинг борлиги ҳақида тарқалган хабарларни текширувдан ўтказиш бошланганини маълум қилди, деб ёзмоқда «Афганистан.ру».
Эслатиб ўтамиз, Дарзоб аҳоли пунктидан ИШИДга алоқадор хорижий жангарилар фаолияти ҳақида бир неча марта маълумот келиб тушганди.
Ҳисоботларга кўра, хорижий экстремистлар сафида нафақат Афғонистон билан қўшни бўлган давлатлар – Покистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари, балки Чеченистон, Франция, Жазоир ҳамда бошқа араб мамлакатларидан бўлганлар ҳам бор.
«Уларнинг баъзилари Дарзобда оилалари билан бирга, бошқалар бир ўзи яшайди, - дея хабар берган вилоят губернатори Лутфулла Азизий матбуотга. – Биз шунингдек шундай маълумотга эгамизки, уларнинг орасида франциялик жангарилар ҳам бор».
Мавзуга оид
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025
Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилади
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
17:50 / 25.12.2025