Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда қатор медаллар соҳиби бўлишди
Фото: Fotolia
Қозоғистонда ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Павлодар шаҳри мезбонлик қилган ушбу нуфузли турнирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистондан келган чарм қўлқоп усталари ўн вазн тоифасида ўзаро рақобатлашишди.
Мусобақада вазни 81 килограмм бўлган ўзбекистонлик боксчи Жамшид Худойберганов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, 91 килограммда Иқболжон Муродовга ҳеч ким тенг кела олмади. Шунингдек, вазни 91 килограммдан оғир бўлган боксчилар ўртасида ҳамюртимиз Темур Атабоев терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди.
Финалга қадар бўлган жангларда зафар қучган Асадбек Шодибоев ва Наво Тамазов ўз вазн тоифаларида кумуш медалга сазовор бўлди. 52 килограмм вазн тоифасида Темурбек Деҳқонов бронза медални қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
18:10 / 28.02.2026
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
14:16 / 25.02.2026