Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ хорижий банкларни ташқи молиялаштиришга киришмоқда
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон Республикасига 13-14 декабр кунлари Қирғизистон Репсубликаси Президенти Сооронбой Жээнбеков расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида турли соҳалардаги иккитомонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро хужжатлар имзоланди.
Хусусан, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Ресбупликанинг етакчи банкларига Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига товар ва хизматларни экспорт қилиш учун Қирғизистоннинг молия-кредит ташкилотларига 100 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линияларини очиш тўғрисида битим имзолаш таклиф қилинган.
Мазкур ҳужжат доирасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Қирғизистон кредит ташкилотларига кредит линиялари ажратиш орқали Ўзбекистондан қўшни давлатга технологиялар ва товарлар олиб келишни молиялаштириш имконини берадиган уч етакчи банкдан бири сифатида белгиланган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзсаноатқурилишбанк миллий иқтисодиётнинг тузилмавий ислоҳотларида фаол иштирок этаётган, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган йирик акциядорлик-тижорат банкларидан бири ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021