Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ЯИМ 170 трлн сўмни ташкил этди
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2017 йил январь-сентябрь ойларида 5,3 фоизни ташкил этган ёки 170 трлн сўмдан иборат бўлган. Бунда ЯИМ шаклланишида қайси тармоқ ҳиссаси катта ва ҳудудлар ўрни қандай, деган савол туғилади. Халқаро Пресс-клуб сессиясида айни шу масалага ҳам изоҳ берилди. Статистика қўмитаси Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи Азиз Мамировнинг билдиришича, ЯИМ шакллантирилишида ҳудудлар ҳиссаси нуқтаи-назаридан олиб кўрилса, Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Соҳалар бўйича эса, хизмат кўрсатиш биринчи ўринда.
“Ҳисобот даврида ЯИМ таркибида энг юқори ўсиш суръатлари хизмат кўрсатиш соҳасида қайд этилди. Иқтисодиёт тармоқлари ялпи қўшилган ҳажмининг ярмидан ортиғи мана шу соҳага тўғри келди. У ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоиздан кўпроққа ўсиб, ЯИМ ўсишидаги ҳиссаси 3,3 фоиз пунктни ташкил этди. Саноат ЯИМ таркибининг 25 фоизини эгаллаган. Унинг иқтисодий ўсишга таъсири 1 фоиз пунктдан иборат бўлди. Қишлоқ хўжалиги ЯИМ таркибида 16 фоизни ташкил этди ва унинг ЯИМдаги ўсиш ҳиссаси улуши 0,6 фоиз пунктни ташкил этди”, - деди Азиз Мамиров.
У республика ялпи ички маҳсулотида ҳудудларнинг ўрнига ҳам тўхталиб ўтди. Мамировнинг сўзларига кўра, бунда ҳудудлар кесимида ялпи ички маҳсулотга қўшилган ҳисса ўрганиладиган бўлса, Тошкент шаҳри 15,5 фоизли кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Тошкент вилоятининг бу борадаги натижаси 10,8 фоизни, Самарқанд вилоятининг ялпи ички маҳсулотидаги улуши 7,2 фоизни ташкил этмоқда. Қашқадарё вилоятининг ҳиссаси эса 7,1 фоизни ташкил этди.
“Республика ялпи ички маҳсулотини шакллантиришда Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси энг кам улушга эга бўлмоқда. Сирдарё вилоятининг ялпи ички маҳсулотидаги улуши 1,9 фоизни, Жиззах вилоятининг улуши 2,5 фоизни, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон ҳиссаси 3,4 фоизни ташкил этди”, - деди Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи.
Мавзуга оид
11:26 / 26.12.2025
Президент: ЯИМ илк бор 145 млрд доллардан ошди
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
18:15 / 17.11.2025
Қайта ҳисоботдан кейин Ўзбекистоннинг 2024 йилги ялпи ички маҳсулоти 121 млрд доллардан ошди
07:15 / 08.11.2025