Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung 2018 йилнинг бошида «сюрприз» тайёрлаб қўйган
Фото: TechRadar
Кореянинг Samsung компанияси келаси йилнинг бошида ўзининг илк смарт-колонкасини тақдим этади. Samsung режалари ҳақидаги маълумотни Bloomberg манбалари етказган.
Инсайдерларнинг сўзларига кўра, бу товуш сифатига эътибор қаратилган ҳамда ақлли уйни бошқариш компонентлари – ёритиш, маиший ускуналар, камераларга эга колонка бўлади. Афтидан, девайс Bixby овозли ёрдамчиси базасида ишлайди, Samsung уни жорий йилда тақдим этди. Ассистентни қўллаб-қувватлаш функциясини Кореянинг бир нечта смартфонлари олди.
Корея вендори ақлли колонкалар бозорига чиқиб, ундаги етакчилар билан рақобат қилмоқчи. Масалан, Google Home (нархи 129 доллар), Echo Amazon ҳамда Echo Plus (99 ва 164 доллар) ва Apple HomePod маҳсулотлари билан. Сўнггиси 2018 йилнинг бошида 349 доллар нархда бозорга чиқарилади. Samsung смарт-колонкасининг тахминий нархи 200 долларни ташкил этади.
Gartner таҳлил компанияси ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилга келиб ақлли колонкалар бозори 3,5 миллиард долларлик ҳажмга етади. Таққослаш учун, ўтган йили бозор ҳажми 720 млн долларга баҳоланганди.
Мавзуга оид
13:42 / 02.12.2025
Samsung ўзининг биринчи уч букланадиган Galaxy Z TriFold смартфонини тақдим этди
22:27 / 01.11.2025
Смартфонлар бозорида 2025 йил етакчилари аниқланди
14:14 / 31.10.2025
Android iPhone’дан хавфсизроқ чиқди — Google янги тадқиқот натижаларини эълон қилди
13:10 / 29.10.2025