Ўзбекистон | 11:10 / 15.12.2017
21698
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.

ЎзА хабарига кўра, президент сафар давомида жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилишни мақсад қилган.

Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида биринчи ташрифини қорақалпоқ заминидан бошлаганди. Президент йил бошида, 20-22 январь кунларида Қорақалпоғистонда бўлганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид