Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Ерга йирик астероид яқинлашишини маълум қилди
Фото: Fotolia / 3000ad
16 декабрда йирик астероид – “Фаэтон” (3200) Ерга яқинлашади. Бу ҳақда NASA сайтида маълум қилинди.
Диаметри 4,8 км келадиган само жисми сайёрамиздан 10 млн км нарироқдан учиб ўтади. Бу масофа Ердан Ойгача бўлган масофадан 27 марта каттароқдир. Таъкидланишича, кейинги марта бундай “яқинлашув” 2093 йилдагина кузатилади.
NASA астероидни “потенциал хавфли” астероидлар тоифасига киритади. Агар у Ер билан тўқнашса, сайёрамизга жиддий зарар етказиши мумкин. Астероид ўз орбитаси ҳисобига, Қуёш атрофида айланиши вақтида 4 та сайёра – Меркурий, Венера, Ер ва Марс орбиталарини кесиб ўтади.
Астероиднинг мавжудлиги 1983 йилда IRAS сунъий йўлдоши олган суратлар эвазига маълум бўлган.
Мавзуга оид
07:15 / 22.11.2025
Ердан ташқари океанлар: Қуёш тизимида сувнинг асосий захираси қаерда?
07:16 / 20.11.2025
Инсон фаолияти туфайли Ернинг айланиш ўқи 80 смга силжигани аниқланди
07:24 / 31.10.2025
NASA 2025 US6 астероиди ҳақидаги маълумотларга киришни чеклади. Сабаб нима?
07:50 / 27.10.2025