Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон корхонаси Украинага болалар кийимларини етказиб бермоқда
Фото: jahonnews.uz
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси томондан ўтказилган Ўзбекистон-Украина амалий учрашуви натижалари ўзбек пахтасидан тайёрланган, IDEAL ўзбек тўқимачилик корхонасининг болалар куртклари ва комбинезонларининг Украинада 45 та гипермаркетга эга “Эпицентр” савдо тармоғига етказиб берилишига сабаб бўлди.
“Эпицентр”нинг ҳудудий директори Б.Артари-Колумбнинг айтишича, IDEAL маҳсулотлари пештахталарда туриб қолмай, тез сотилмоқда.
“Айни вақтда табиий матолардан тайёрланган маҳсулотлар соғлом экологияни танловчи одамлар орасида тобора оммалашмоқда. Бугунги кунда ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг болалар кийимлари ва умуман тўқимачилик маҳсулоти янги техник характеристикага эга, аллергик реакциялар келтириб чиқармайди, соғломлаштирувчи эффектга эга”, деб айтган Артари-Колумб.
“Шу сабабли ўзбекистонлик ҳамкорлар билан маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш ва импорт ҳажмини оширишни муҳокама қилмоқдамиз. Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари ўз кўрсаткичлари ва сифати эвазига Украина бозорида ўз позицияларини мустаҳкам ушлаб туришига ишончимиз комил”, деб қўшимча қилган Артари-Колумб.
Мавзуга оид
11:50 / 27.01.2026
Зеленский: Украина, Россия ва АҚШнинг янги учрашуви 1 феврал куни бўлиб ўтади
11:30 / 27.01.2026
Абу-Даби музокаралари фонида Украинага ҳужумлар кучайди
09:33 / 27.01.2026
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 4 майгача узайтирилди
14:06 / 26.01.2026