Фан-техника | 00:24 / 17.12.2017
25833
2 дақиқада ўқилади

Энг яхши автомобиль двигателлари маълум қилинди

ФОТО : «Мир 24» / Артем Куковский

Автомобиллар бўйича мутахассислар 2018 йил учун энг истиқболли автомобиль двигателларини рейтингини тузишди. Ward’s Auto нашри версиясига кўра, энг яхши 10 та мотордан иборат рейтингга Ford’нинг V6 двигатели етакчилик қилмоқда.

Бу двигатель 2,7 литр ҳажмга эга ва F-150 моделида қўлланади 2-ўринни ҳам Ford’нинг 5 литрли V8 двигатели эгаллади. Бу двигатель Mustang GT’да қўлланади. 

Таъкидланишича, ўнталикка бирорта ҳам немис маркасининг двигатели киритилмаган. Етакчи учликни Honda Civic Type R’нинг 2 литр, 4 цилиндрли мотори якунламоқда. 4-ўринни Infiniti Q50’нинг 3 литр, 6 цилиндрли мотори эгаллаган. Мутахассислар томондан KIA Stinger моделининг 3,3 литрли ва Jaguar XF’нинг 2 литрли турбомотори ҳам юқори баҳоланган.

Энг яхши “яшил” двигателлар Chrysler Pacifica, Honda Clarity ва Toyota Camry’нинг гибрид двигателлари бўлди. Chevrolet Bolt моделида ўрнатилган двигатель энг яхши электродвигатель деб топилди.

Ҳаммаси бўлиб мутахассислар рейтингни тузишда 32 двигателдан энг муносибларини танлаб олишган. Бу двигателлар бир неча ой давомида турли синовлардан ўтказилган. 

Мавзуга оид