Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг энг катта авиаташувчи кемасига сув кирмоқда
Фото: Reuters
Буюк Британиядаги энг катта авиаташувчи, Британия қироличаси Елизавета I шарафига номланган Queen Elizabeth’га носозлик туфайли сув оқиб киришни бошлади, деб хабар бермоқда The Guardian.
Таъкидланишича, вални зичлаш билан боғлиқ носозлик авиаташувчи кема Қироллик ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) таркибида хизмат олиб боришни бошлаганидан бир неча ҳафта ўтиб рўй берди.
ҲДФ вакилининг маълум қилишича, авиаташувчи кемани таъмирлаш ишларини Портсмутда олиб бориш режалаштирилган.
Қиймати 3,1 миллиард фунт стерлинг бўлган Queen Elizabeth авиаташувчи кемаси Қироллик ҳарбий-денгиз флоти таркибида декабрь ойи бошида хизмат олиб боришни бошлаганди.
Мавзуга оид
10:17 / 13.02.2026
Буюк Британияда “Ўзбек маданияти элчиси” тайинланди
14:21 / 12.02.2026
PURL: Лондон Киев учун АҚШ қуролларига 150 млн фунт ажратади
15:29 / 10.02.2026
Британия “яширин флот” танкерларини кузатиш ва қўлга олиш режасини тайёрламоқда
12:06 / 10.02.2026