23:30 / 20.12.2017
15818

Эроннинг собиқ вице-президенти 63 йилга қамалди

Фото: Ebrahim Noroozi / AP

Эроннинг собиқ вице-президенти Ҳамид Ризо Боқоий давлат маблағларини суисътемол қилиш айби билан 63 йиллик қамоқ жазосига тортилди. Унга 63 та банк ҳисоб рақами очиш ҳамда давлат маблағларини харжлаб юбориш айби қўйилган. Бу ҳақда Эрон адлия вазирлиги қарорига иқтибос келтирган ҳолда ABC News маълум қилди. 

Боқоий Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод маъмуриятининг судланаётган биринчи аъзоси эмас. 2015 йилда мамлакатнинг бошқа бир вице-президенти Муҳаммад Ризо Раҳимий ҳам қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. 

Боқоий 2015 йил июлда ҳибсга олинган. Раҳимий билан боғлиқ ҳолат каби Боқоийга қўйилаётган айбловлар тафсилотлари ошкор қилинмаганди. 7 ойдан кейин сиёсатчи озодликка чиққанди.

2017 йил февралда Боқоий президент сайловларида мустақил номзод сифатида иштирок этмоқчилигини маълум қилганди. Бироқ унга номзод сифатида қайд қилиниши рад этилган. Сайловда амалдаги президент Ҳасан Руҳоний ғолиб бўлди. Сайловдан 1,5 ой ўтгач эса Боқоий яна ҳибсга олинган.

Top