15:30 / 24.12.2017
15728

Такси деб ўйлаб полиция машинасига ўтирган гиёҳвандфуруш ҳибсга олинди   

Фото: Dreamstime.com

Дания пойтахти Копенгагенда йирик партияда наша олиб кетаётган гиёҳвандфуруш такси ўрнига адашиб полициянинг патруль машинасига ўтириб олган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди. 

“Кечки вақт Христиания туманидан уйига шошаётган гиёҳвандфуруш таксига ўтирган. Бироқ у полиция машинасида кетаётганини англагач, “даҳшатли” тарзда ҳайратланган”, деб айтилган полициянинг твиттердаги хабарида.

Таъкидланишича, оғуфуруш қўлга олинган, у энди қилмиши учун жавоб беради.

Top