Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бир кунда 100га яқин жангари йўқ қилинди
Фото: Bakhtar
Афғонистон ҳукумати кучлари 26 декабрь куни махсус амалиёт вақтида 86 нафар жангарини йўқ қилди. Ўлдирилганлар орасида «Толибон»нинг 3 нафар дала қўмондони бор. Бу ҳақда республика миллий мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда Bakhtar агентлиги хабар тарқатди.
Агентлик маълумотига кўра, ҳарбий амалиёт мамлакат шимолида (Фарёб вилояти), шунингдек, жанубда (Ҳилманд, Қандаҳор, Зобул), шарқда (Нангарҳар, Лағмон, Пактика), марказда (Ғазна, Вардак, Урузғон) олиб борилган. Қайд этилишича, 30 нафар жангари жароҳатланган, 7 нафари асирга олинган.
Охирги ойларда Афғонистондаги вазият анча ёмонлашган. «Толибон» ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум қила бошлаган. Шунингдек, мамлакатда ИШИД таъсири кучайган.
Мавзуга оид
13:36 / 10.03.2026
АҚШ БМТнинг Афғонистонга ёрдамини қайта кўриб чиқишга эришмоқчи
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
21:59 / 28.02.2026