08:50 / 27.12.2017
22552

«Олтин тўп» соҳиби президентлик сайловида ғалаба қозонди

Фото: Enca.com/ Issouf Sanogo

«Челси», «Монако», «Манчестер Сити» ва «Милан» футбол жамоаларининг собиқ футболчиси, айни вақтда сиёсий давлат арбоби Жорж Веа Либериядаги президентлик сайловининг иккинчи турида ғалаба қозонди. Эндиликда, 1995 йилги «Олтин тўп» соҳиби Африканинг ушбу давлатини бошқаради. 

Сайловнинг биринчи тури октябрь ойида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Веага сайловчиларнинг 38,4 фоизи ишонч билдиришди. Унинг асосий рақиби – Либерия вице-президенти Жозеф Бокайга 28,8 фоиз сайловчи овоз берди. Мамлакат қонунчилигига кўра, сайловнинг иккинчи тури ноябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо биринчи турда учинчи ўринни олган номзод сайлов натижаларини олий судда кўриб чиқилишига эришди. 

51 ёшли Веа 1995 йили дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган эди. Бундан ташқари, 1989, 1994 ва 1995 йилларда Африканинг энг яхши футболчиси деб топилган. 

Фото:  Архив фото

 

Top