Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йил пойтахт аэропортида қанча тилла тўхтатиб қолинди?
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Республика божхоначилари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош этишди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.
Истанбулдан учиб келган фуқаролар Н.Нуритдинова ва М.Мирзамахмудовалар эса таваккалга қўл уриб, айни шу тартибларни бузишга уринишди. Яъни, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан туриб, тилла ва заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб киришаётганида тўхтатиб қолинди.
Хусусан, Н.Нуритдинова дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати тахминан 100 млн. сўмдан ортиқ бўлган 465 гр. оғирликдаги, М.Мирзамахмудова эса тахминан 45 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги 208 гр. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларини божхона назоратидан четлаб, олиб кирмоқчи бўлишган экан.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 114 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 2 млрд. 234 млн. сўмдан ортиқ салкам 37 кг. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
Фарғона вилояти божхоначилари эса йирик миқдордаги тилла ва заргарлик буюмларининг республикамиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйишди.
Фарғона туманининг чегарадош ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Тўраев ўзи бошқарувидаги “Нексия” автомашинасининг ўриндиғи остига яширилган салкам 4 кг. 800 гр. оғирликдаги тилла қуймаларни бошқа бир шахс Н.Каримовга бераётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қиймати салкам 1 млрд. 200 млн. сўмлик 6 та қуйма тилла бўлаклари республикадан олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган экан.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 227-22-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Агар божхона назоратидан четлаб олиб киришган уринилган ушбу товарлар жуда кўп миқдорни ташкил қилса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
19:55 / 25.12.2025
Қандай ҳолатда хориждан ҳаво тозалагич буюртма қилинганда божхонада қўшимча пул тўлашга тўғри келади?
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
15:02 / 23.12.2025
2026 йилдан божхона йиғимлари камаяди ва имтиёзлар жорий этилади
18:22 / 20.12.2025