Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» янги рекордлар қилишда давом этди
Фото: Премьер лига
«Манчестер Сити» АПЛнинг 20-тури доирасида «Ньюкасл Юнайтед»ни мағлубиятга учратди. Ньюкасл-апон-Тайндаги «Сент-Жеймс Парк — Спортс Директ Арена» стадионида кечган баҳс меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Кевин Де Брюйне 31-дақиқада тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, Раҳим Стерлинг бирга-бирга вазиятга чиқди ва яқин бурчакни нишонга олди, тўп устунга тегди ҳамда бурчакка бориб тушди.
«Манчестер Сити» АПЛда қаторасига 18-ғалабани қўлга киритиб, ўз рекордини янгилади. Жамоа Англия чемпионатининг жорий мавсумидаги 20 учрашувда 19 марта ғалаба қозонди ҳамда бир баҳсда дуранг натижани қайд этди.
Бундан ташқари, «Манчестер Сити» меҳмонда кетма-кет 11 марта ғалаба қозониб, Англия олий дивизионлари рекордини такрорлади. 2008 йилда буни «Челси» уддалай олганди.
«Манчестер Сити» 58 очко билан АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди ва иккинчи поғонада бораётган «Манчестер Юнайтед»ни 15 баллга ортда қолдирмоқда. «Ньюкасл» (18) — 15-ўринда.
Ньюкасл – Манчестер Сити 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 31 Стерлинг.
Ньюкасл – Эллиот, Йедлин, Мбемба (Мерино, 77), Ласселс, Дамметт, Манкильо, Ааронс (Атсу, 71), Диаме, Шелви, Мерфи, Хоселу (Гэйл, 62).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Компани (Габриэл Жезус, 11), Отаменди, Данило, де Брюйне, Фернандиньо, Гундўган, Бернарду Силва (Сане, 83), Агуэро (Мангаля, 77), Стерлинг.
Огоҳлантириш: Гэйл (75).
Мавзуга оид
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:32 / 17.08.2025
«Сити» ва «Барса» йирик ғалабалар билан бошлашди. Кун ўйинлари
12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди
11:59 / 27.06.2025