Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Дунёдаги энг баланд Lego минорасининг қурилиши
Фото: The Times of Israel
Исроил пойтахти Тель-Авивда Lego болалар конструкторидан дунёдаги энг баланд «минора» қурилди, унинг учун 500 мингдан ортиқ деталлар талаб этилди. Бу ҳақдаги видео YouTube’да эълон қилинган.
«Минора»нинг баландлиги деярли 36 метрни ташкил этди, бу эса 12 қаватли уй билан баробар дегани. Минора қурувчилари ўтган йили Германияда ўрнатилган 35,47 метрлик аввалги рекордни янгилашди.
Лойиҳа Тель-Авив муниципалитети томонидан ташкиллаштирилди, у Lego’нинг катта ишқибози, саккиз ёшида саратон туфайли ҳаётдан кўз юмган Омер Саягуга бағишланди. Минорани қуришда минглаб маҳаллий фуқаролар қатнашган.
Мавзуга оид
11:40 / 18.12.2025
Берлинда эркак Исроилга қарши шиори учун жаримага тортилди
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
17:48 / 09.12.2025
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг Шарқий Қуддусдаги биносига бостириб кирди
07:35 / 06.12.2025