Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРга Россия кемалари нефть етказиб бермоқда - Reuters
Фото: Reuters
Россия танкерлари октябрь ва ноябрда Шимолий Корея кемаларига бир неча марта нефть қуйиб берган. Бу санкцияларга қарамай юз берди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги Европа хавфсизлик хизматидаги манбаларга таянган ҳолда.
«Россия кемалари жорий йилда бир неча марта санкцияларга қарамай, Шимолий Корея учун нефть маҳсулотларини кемадан кемага қуйиб берган», - дея маълум қилди манбалардан бири.
Иккинчи манба ҳам бундай ҳолатлар юз берганини тасдиқлади, бироқ, Россия ҳукумати бунга алоқадор эканига доир ҳозирча ҳеч қандай гувоҳликлар йўқлигини қайд этди.
Агентлик маълумотларига кўра, сунъий йўлдош ёрдамида олинган суратлар Россия кемаларининг ўша туманда ноодатий тарзда ҳаракатланишидан дарак берган. Бундан ташқари, улар кемалар аниқ қаерда эканини кўрсатиб берувчи транспондерларни ўчириб қўйган.
Reuters’нинг ёзишича, шундай кемалардан бири Россиянинг «Витязь» танкери бўлган. Порт ҳужжатларига кўра, «Витязь» 15 октябрь куни Владивосток яқинидаги Славянко портидан бортида 1,6 минг тонна нефть билан чиқиб кетган. Денгиз ташувлари тўғрисидаги маълумотлар шундан сўнг танкер бир неча кунга транспондерни ўчириб қўйганлигини кўрсатди.
Манбалар сўзларига кўра, «Витязь» октябрда Шимолий Кореянинг Сам Ма 2 танкерига нефть қуйиб берган. «Витязь»га эгалик қилувчи «Алиса» компанияси директори ўринбосари Ярослав Гук агентликка Шимолий Корея кемалари билан алоқалар ҳақидаги хабарни рад этди.
Денгиз ташувлари тўғрисидаги маълумот шуни кўрсатдики, Россиянинг яна икки кемаси октябрь ва ноябрь ўртасида худди шундай йўналишдан кетган, деб ёзмоқда Reuters.
Россия ТИВ ва Россия Божхона хизмати агентликка КХДРга нефть етказиб берилаётгани ҳақидаги маълумот бўйича изоҳ беришдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекин БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциялари остида бўлган Шимолий Кореяга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бераётганини рад этиб чиққанди.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026