17:00 / 02.01.2018
7634

Эрон ҳукумати намойишлар тез вақт ичида тугашини кутмоқда

Фото: AFP

Эрон Ички ишлар вазирининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Ҳусайн Зулфиқорийнинг ҳисоблашича, намойишларда пасайиш кузатилмоқда ва тез орада бу тартибсизликлар барҳам топади. Бу ҳақда Press TV телеканали хабарида айтилди.

«Норозилик намойишлари қамраган ҳудудларнинг катта қисмида вазият нормаллашди. Хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари самарасида кейинги кунларда авж олган намойишлар тез орада бутунлай тўхтайди», деган Зулфиқорий.

28 декабрда Эрон шаҳарларидан бирида тухум нархининг кескин ошишига қарши бошланган норозиликлар 29 декабрда бутун мамлакатга ёйилиб, сиёсий тус олди ва 6 кундирки оммавий намойишлар давом этмоқда.

Намойишчилар ҳукуматнинг ташқи сиёсати туфайли мамлакат ичкарисида иқтисодий ҳолат оғир аҳволга тушиб қолганидан норозилик билдиришмоқда ва оятуллоҳ Хоманаий бошчилигидаги ҳокимият истеъфосини талаб этмоқда.

Мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат фуқароларини хотиржамликка чақирди. Унинг фикрича, намойишларни четдан айрим кучлар рағбатлантириб турибди.

Мавзу
Эронда ғалаёнлар тўлқини

29 декабрь куни Эроннинг турли шаҳарларида инфляция, раҳбарият ва катта харажатлар талаб қилаётган ташқи сиёсатга қарши намойишлар тўлқини бошланди.

Барчаси
Top