Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Жанубий Корея билан музокаралар ўтказишга рози бўлди
Фото: Asian Correspondent
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан олий даражада музокаралар ўтказишга рози бўлди. Бу Пханмунжомдаги қуролсизлантирилган ҳудудда махсус алоқа воситаси ёрдамида рўй беради, деб хабар қилмоқда «Рёнхап».
Хабар қилинишича, музокаралар Тошкент вақти билан соат 11:30да бошланади. Кутилишича, томонлар КХДР делегациясининг Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларидаги эҳтимолий иштирокини муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея КХДРга 9 январь куни икки мамлакат ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудудда жойлашган Пханмунжом музокаралар пунктида олий даражада музокаралар ўтказишни таклиф қилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:42 / 16.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ президенти беш йилга қамалди
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
11:34 / 29.12.2025