10:50 / 04.01.2018
16715

Қозоғистонда таниқли физик олим дайдилар учун марказда яшамоқда 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида уйи йўқ, дайди шахсларга мўлжалланган марказда таниқли физик олим, кўплаб илмий ишлар муаллифи, 72 ёшли Сафарбой Аринов ҳам яшаяпти, деб хабар бермоқда Almaty.tv телеканали.

Эркакнинг сўзларига кўра, марказга тасодифан келиб қолган ҳамда қолган умрини китоб ёзишга бағишлашга қарор қилган.

«Йўқ, бу шунчаки тасодиф. Мен бундай муассаса борлигини билмасдим ҳам. Бироқ менга маслаҳат берганларида, у ерда яхши экани, таомлари мазали, тозалигини айтишди. Қишда одамга бошпана керак, мен учун ҳозирги пайт эса – хотиржамлик энг яхши нарса», - дея айтиб ўтди Сафарбой Аринов телеканалга.

Аввал у ўғли билан Иссиқ посёлкасида яшаган. Бироқ келини билан жанжаллашиб қолиб, уйдан чиқиб кетишга қарор қилди. У Олмаотага келганида эса, безорилар тунаб ҳамда калтаклаб кетишди. Шифохонадан чиққач, у ушбу марказга келган. Ариновнинг тўрт нафар набираси бор ҳамда уларни кўргани бориб туради.

«Набиралар – бу умуман бошқа нарса. Албатта, бу бошқа авлод, улар билан қизиқ. Мен болаларни жуда яхши кўраман. Болалар – бизнинг аҳолимизнинг энг тоза қисми, улар ҳеч нарсани тама қилишмайди, улар билан суҳбатлашиб, ўзингни яхши ҳис эта бошлайсан», - дейди у.

Top