21:25 / 09.01.2018
22398

Иссиқ-кўл ҳавоси сотувга чиқарилди

Фото: 24.kg

Қирғизистоннинг Иссиқ-кўлидан олинган ҳаво сотувга чиқарилди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабар бермоқда

Қирғизистон ҳавоси 2016 йилда сотила бошланган. Тоза тоғ ҳавосининг бир банкаси 200 сом туради. Ушбу лойиҳа муаллифи Максим Боровикнинг айтишича, ҳозирча савдолар ҳажми унча катта эмас, бироқ буюртмалар бор. Қайд қилиш жоизки, сотувда нафақат тоғ ҳавоси, балки бошқа ерлардан олинган ҳаволар ҳам бор. Мисол учун, биринчи учрашувдан олинган ҳаво. Бироқ асосий ғоя Қирғизистоннинг тоғ ҳавосини сотишдан иборат.   

Ҳозирда эса Иссиқ-кўлдан олинган ҳаво сотувга чиқди. Бишкекда экологик вазият ёмонлашгани сабаб бу антиқа сувенирга талаб ошган. 

Top