22:14 / 11.01.2018
8426

25 ёшдан катта аёлларга Саудия Арабистонига якка ҳолда киришга рухсат берилди

Фото: islam-today.ru

Саудия Арабистонига оила аъзоларидан бўлган эркакларсиз бормоқчи бўлган 25 ёшдан катта аёлларга сайёҳлик визалари беришга рухсат берилди. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар бермоқда.   

Аввал хорижлик аёлларга эркак-оила аъзолари ҳамроҳлигисиз қиролликка кириш тақиқланган.

Шу билан бирга 25 ёшгача бўлган аёлларга қироликка якка ўзлари киришларига тақиқлов ўз кучида қолади.

Маълум қилинишича, виза бир марталик бўлади ва 30 кунга берилади. ОАВ маълумотларига кўра, туристик визалар берилишининг янги қоидалари жорий йилнинг биринчи чорагида эълон қилинади.  

2017 йил охирида Саудия Арабистони ҳукумати 2018 йил бошида сайёҳлик визалари киритилишини эълон қилганди. Яқин вақтларгача қироликка кириш визалари ишчилар, ҳаж ва умра зиёратлари ёки хизмат сафарини амалга оширувчиларга берилган.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни вақтда Саудия Арабистони жамиятида сезиларли эркинлаштириш кузатилмоқда: аввал мавжуд бўлган тақиқловлар бекор қилинмоқда, аёллар ҳуқуқлари кенгайтирилмоқда. Жумладан, уларга машина ҳайдаш, футбол учрашувлари вақтида стадионларга ташриф буюриш ва судлар ўтувчи хоналарда очиқ юз билан ўтиришга рухсат берилган.

 

Top