Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Француз нонини ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига қўшиш таклиф этилди
Фото: Reuters
Франция президенти Эмманюэль Макрон француз багетини (узун ва ингичка кўринишга эга нон турларидан бири) ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига қўшишни таклиф қилди. У бу таклифни RTL телеканали эфирида билдирди.
“Багет французларнинг кундалик ҳаётидир, нон эса бу алоҳида тарих, бу французларнинг ҳар кунги тонги, пешини ва кечасидир”, деб айтган Макрон. Унинг айтишича, француз багетига “бутун дунё ҳавас қилади ва шу сабабли уни номоддий мерослар рўйхатига киритиш лозим”.
Француз багети батонга ўхшаш ичи юмшоқ, усти қисир-қисир бўлади. Стандарт багетнинг узунлиги 65 см, эни 5-6 см, бўйи эса 3-4 см, оғирлиги эса 250 г.га яқин бўлади.
Мавзуга оид
21:15 / 11.12.2025
Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
13:00 / 11.12.2025
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
17:45 / 10.12.2025
Саида Мирзиёева қўбиз ва ўтовнинг ЮНЕСКО маданий мерос рўйхатига киритилганини олқишлади
11:20 / 10.12.2025