Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриянинг Шимолий Гутасида йил бошидан 30дан кўпроқ бола ҳалок бўлди
Фото: Geneve
Сурия пойтахти Дамашқ яқинида жойлашган, Башар Асад кучлари томондан эгалланган Шарқий Гутада 2018 йилнинг илк икки ҳафтасида 30дан кўпроқ бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЮНИСЕФ хабар бермоқда.
“2018 йилнинг илк икки ҳафтасидаёқ 30дан кўпроқ бола Шарқий Гутадаги ҳужумлар қурбонларига айлангани карахтга солади”, деб айтган ЮНИСЕФнинг Суриядаги вакили Фрэн Эквиза. Унинг таъкидлашича, бу ерда 2013 йилдан бери 200 мингдан кўпроқ бола қамалда қолган.
Эквизанинг айтишича, дунё ҳамжамиятига Сурияда 7 йилдан бери болалар ҳалок бўлаётгани учун уят бўлиши керак.
“Кўплаб бомбардимонлар туфайли Шарқий Гутадаги кўплаб тиббиёт муассасалари ёпилган, охирги кунларда ҳудуддаги яна иккита тиббиёт муассасаси бомбардимонга учради”, деб маълум қилди ЮНИСЕФ вакили.
Унинг айтишича, Шимолий Гутадаги аҳоли яшайдиган туманларнинг охирги бомбардимон қилинишлари вақтида 80 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
18:13 / 28.08.2025
Жиззахда ота фарзандларига зўравонлик қилди
21:43 / 07.04.2023
Инсон ҳуқуқлари фаоли Ўзбекистонда болалар зўравонлиги камаймаётгани сабаблари ҳақида гапирди
11:34 / 07.04.2023
Жиноятга айланган “оилавий зўравонлик”, жазоси оғирлаштирилган жинсий тажовуз – аёллар ва болалар ҳимояси кучайтирилади
10:53 / 18.03.2023