Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2018 йилнинг 15 январь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.
Суҳбат давомида БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи ва 2017 йил 10 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.
Шунингдек, томонлар кун тартибидан ўрин олган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» номли тадбири, вазирлар даражасидаги «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзуси бўйича фикр алмашди.
Мавзуга оид
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
08:43 / 12.01.2026
Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан куч ишлатилишини кескин қоралади
23:29 / 08.01.2026
АҚШ БМТ Яшил иқлим фондидан чиқди
14:14 / 08.01.2026