Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деярли 1 трлн доллар! Миср президенти «араб баҳори» оқибатларига тўхталди
Фото: dailynewsegypt
Яқин Шарқ минтақаси мамлакатларининг “араб баҳори” натижасидаги йўқотишлари 900 млрд долларни ташкил этади. Бу ҳақда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий Қоҳирадаги форумда маълум қилди.
"Араб халқларига 2011 йилдаги “араб баҳори” ва ундан кейинги инқилоблар туфайли етказилган зарар 900 млрд долларни ташкил этади", - дея таъкидлаб ўтган Миср раҳбари. Ас-Сисийнинг сўзларига кўра, урушлар, ички можаролар ва инқилоблар сабабли минтақада бу даврда 1,4 млн киши ҳалок бўлди, яна 15 млн инсон қочқинга айланди.
Шу билан бирга, ас-Сисийнинг қайд этишича, Мисрда 2013 йилнинг июлидан бери вазият барқарорлашмоқда. Ўшанда амалдаги президент, “Мусулмон биродарлар” ҳаракати томонидан қўллаб-қувватланган Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганди. Ўтган 4 йил давомида, Миср етакчиси маълумотларига кўра, ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида 11 мингта корхона қурилди, инфляция 35 фоиздан 22 фоизга қисқарди, мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ҳажми эса 2014 йилдан ўрталаридан бери 100 млрд Миср фунтини (тахминан 5,7 млрд доллар) ташкил этди. Ас-Сисийнинг таъкидлашича, 2016 йилнинг сентябридан Европага Миср ҳудудидан ноқонуний миграция бутунлай тўхтатилди.
Мавзуга оид
12:34 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олади
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
22:54 / 14.11.2025
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Мисрни мағлуб этди
22:46 / 06.11.2025