Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин ва Дональд Трамп учрашганми?
Фото: Yuri Gripas/Reuters
Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келлининг Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, АҚШ КХДР муаммоси бўйича қарорни ортга сура олмайди.
«Айни дамда муаммо шундан иборатки, бизда бу масалани ортга суриш учун йўллар қолмади. Бу йигит, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан иш кўришимиз лозим», - дея таъкидлаб ўтган Келли.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида алоқа каналлари бор. Бироқ, Келли Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўзаро учрашгани юзасидан берилган саволга жавоб қайтаришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой КХДР бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
08:41
Эрон АҚШнинг эҳтимолий зарбаси ҳақидаги хабарлар фонида осмонини ёпди
22:51 / 14.01.2026
Дания Гренландияга илғор ҳарбий бўлинмаларни юборади
22:42 / 14.01.2026
Музликлар узра катта рақобат: Гренландия АҚШга нега керак?
20:56 / 14.01.2026