11:55 / 18.01.2018
6326

КUN.UZ фуқаролар мурожаатларини энг фаол ёритаётган электрон нашр сифатида эътироф этилди

Фото: Kun.uz

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ҳал этилишида ва ёритилишида фаоллик кўрсатилган вазирлик ва идоралар, ОАВ вакилларини аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида онлайн сўровнома ўтказилди. Мазкур сўровнома «Тараққиёт стратегияси» Маркази томонидан кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилди.

Сўровнома натижаларига кўра, KUN.UZ сайти «Фуқаролар мурожаатлари натижаларини энг фаол ёритиб борган электрон ОАВ» сифатида энг кўп овоз тўплаган ҳолда (577та овоз) ғолиб деб топилди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур сўровнома Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқаролар мурожаатлари билан самарали иш олиб борганларни аниқлаш мақсадида 2018 йилнинг 17 январига қадар 4 номинация бўйича ўтказилди: 

Фото: Kun.uz

1. Аҳоли билан самарали мулоқот олиб борган халқ қабулхонаси (ғолиблар - Қашқадарё вилояти халқ қабулхонаси,
Фарғона вилояти халқ қабулхонаси ҳамда Жиззах вилояти халқ қабулхонаси)

2. Фуқароларнинг мурожаатлари ва уларнинг муаммоларини ҳал этишда самарали иш олиб борган давлат органи (-ғолиб - Соғлиқни сақлаш вазирлиги)

3. Фуқаролар мурожаатлари натижаларини энг фаол ёритиб борган ОАВ (ғолиб - «Ўзбекистон-24» телерадиоканали)

4. Фуқаролар мурожаатлари натижаларини энг фаол ёритиб борган электрон ОАВ (ғолиб - KUN.UZ сайти)

Ғолиблар 18 январь куни давлат ва жамият бошқарувида фуқаролар иштирокига бағишланган халқаро конференция доирасида тақдирланди.

KUN.UZ сайти таҳририяти эътироф учун ўқувчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради. Сайт халқ мурожаатларини ўрганишда, мавжуд муаммоларни ҳал этишда ёрдам кўрсатишда давом этади.

Top