Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йил Қирғизистонда 3та қўпорувчилик ҳодисаси бўлиши мумкин эди
Фото: KUN.UZ
Қирғизистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари пайшанба куни «мамлакатда 3та қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилишининг олди олингани» ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берган.
«Ўтган йилда экстремистик ғояларни тарғиб этишда ҳамда халқаро террорчиликка алоқадорликда гумон қилинган шахсларга нисбатан 290та жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, 232 нафар гумондор қўлга олинган бўлиб, улардан 9041та материал тортиб олинган. Бундан ташқари, қўлбола ясалган портловчи мосламалар ва унинг қисмлари, ҳарбий гранаталар зарарсизлантирилган», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, 2017 йилда Қирғизистонда юз бериши режалаштирилган 3та теракт ҳодисасининг олди олинган. Оқибатда, ишга алоқадор, деб топилган 17 нафар шахс қўлга олинди.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026