Жаҳон | 20:00 / 20.01.2018
18822
1 дақиқада ўқилади

Учувчи парвозни бажаришига бир неча дақиқа қолганда мастлиги аниқланди

Лондондаги Гэтвик аэропортидан Маврикийга учмоқчи бўлган йўловчилар парвозни амалга ошириши керак бўлган British Airways авиакомпанияси учувчиси устидан шикоят қилишди. 

Daily Mail маълумотларига кўра, 2063-рейс йўловчилари учувчидан спиртли ичимлик ҳиди келаётганини сезишган ва полиция чақиртиришган. Полиция учувчини дарҳол ҳибсга олган.

300га яқин йўловчи 18 январда маҳаллий вақт билан соат 20:20да Маврикийга учишлари керак бўлган. Бироқ рейсни маст учувчи сабабли 2,5 соатдан кўпроққа қолдиришга тўғри келган. Самолёт соат 22:56да ҳаво кўтарилган ва 11 соатдан кейин Маврикийга муваффақиятли қўнган.

Учувчи ишдан бўшатилиши мумкин. Авиакомпаниянинг ўзида бу воқеага изоҳ берилмаган. 

 

Мавзуга оид