15:14 / 22.01.2018
44178

Андижонда қотиллик: эр ўз хотинини бўғиб ўлдирди

Андижон вилоятининг Бўз туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 19 январь соат 19:30ларда Бўз шаҳарчаси Дўстлик МФЙ Мустақиллик кўчаси 138-уй 9-хонада яшовчи, 1989 йилда туғилган О.М. уйида, рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи, уй бекаси, 1991 йилда таваллуд топган М.М.ни бўғиб ўлдирган. О.М. ушланган.

Top