02:50 / 23.01.2018
9331

Ўтган турда «Сити»ни иложсиз қолдирган «Ливерпуль» бу турда аутсайдерга ютқазди

Фото: Премьер лига

«Ливерпуль» Англия чемпионатининг 24-турида «Суонси»га қарши ўйнади. Суонсидаги «Либерти» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлим охирида мезбонлар бурчак тўпи зарбасини амалга оширганда Виржил ван Дейк Федерико Фернандес билан тўп учун курашда ютқазди ва бўш қолган тўп Алфи Моусон томонидан дарвозага киритилди. Бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва ўтган турда турнир жадвали пешқадами «Манчестер Сити»ни енгган Юрген Клопп шогирдлари аутсайдерга ютқазди.

Бу «Ливерпуль»нинг охирги 3 ойдаги илк мағлубиятига айланди. Мерсисайдликлар охирги марта ўтган йилнинг 22 октябрида «Тоттенҳэм Ҳотспур»га қарши сафар ўйинида мағлуб бўлганди - 1:4.

«Ливерпуль» эндиликда 47 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда, «Суонси» 20 очкоси билан — охирги поғонада жойлашган.

Англия чемпионати
24-тур

Суонси – Ливерпуль 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 40 Моусон.
Суонси – Фабианьски, ван дер Хорн, Моусон, Ольссон, Фернандес, Дайер (Кэрролл, 64), Фер, Ки Сон Ен, Клукас, Нотон, Айю (Бони, 79).
Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Гомес, ван Дейк, Салах, Джан, Фирмино, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 68), Мане, Вейналдум (Ингз, 73).
Огоҳлантиришлар: Робертсон (44), Матип (45).

Top