Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кличко ўзини Цицерон билан таққосламасликка чақирди
Фото: РИА "Новости"
Украина пойтахти Киев шаҳри мэри Виталий Кличко Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида ўзини нотиқлик санъатида қадимий Рим сиёсий арбоби Цицерон билан таққосламасликка чақирди.
«Мени Цицеронга ўхшамаслигимда, чиройли гапира олмаслигимда айблашлари мумкин. Бироқ менга гапираётган нарсаларимга берилган баҳолар қизиқ эмас. Асосийси – мен нима қилаётганимни баҳолашлари. Сўзлар эмас, балки ишлар натижаси муҳим. Худди спортдаги каби», - дея Кличконинг сўзларини келтиради «Украинские новости».
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Кличко Киевдаги йўл сифатини мотоциклда текшириб кўргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:42
Дрон зарбалари: РФ нефт компаниялари йўқотиши 1 трлн рублдан ошди
15:07 / 09.02.2026
Украинада Россия Starlink’дан узишни қандай четлаб ўтаётгани айтилди
13:41 / 09.02.2026
Бабиш: Европа Украина бўйича Путин билан музокара олиб бориши керак
12:36 / 09.02.2026