Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп маъмурияти яна бир кутилмаган таклиф билан чиққан
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йилга қадар NASA йўналиши бўйича Халқаро космик станцияни молиялаштиришни тўхтатиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда The Verge бюджет лойиҳаси маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Федерал бюджет лойиҳаси 12 февраль куни эълон қилинади, унга ўзгаришлар шу санага қадар киритилиши мумкин, дея таъкидлайди портал. Бироқ, вазиятдан хабардор манбалар директива якуний таклифда бўлишини тасдиқлашган.
Таъкидланишича, бюджетнинг финал версияси Конгрессда тасдиқланиши лозим. Лекин бундай қарор халқаро шерикларга Трамп маъмурияти ХКС дастурини молиялаштириш ниятида эмаслигини кўрсатиши мумкин.