19:41 / 26.01.2018
7795

Давлат органлари ва хусусий сектор ҳамкорлиги механизмлари муҳокама қилинди

Фото: KUN.UZ

26 январь куни Халқаро ҳамкорлик марказида Маслаҳатлашув кенгашининг "Ўзбекистон Республикасида Давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги (ДХСҲ) механизмларини қўллаш" мавзуидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қатор вазирликлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар вакиллари иштирок этишди.

KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, йиғилишда ҳуқуқшунослик фанлари доктори, Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш марказининг директори Шамиль Асьянов, ЕИнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси катта менежери Илья Новиков, Centil компаниясининг Ўзбекистондаги ҳамкори У.Арипжанов  ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон  қонунчилигида Давлат-хусусий сектор ҳамкорлигининг фуқаролик-ҳуқуқий аспектлари, инфратузилмавий чекловларни олиш, мамлакатда ДХСҲ лойиҳаларини амалга оширишнинг амалий механизмларини йўлга қўйиш каби масалаларда фикр билдириб, зарур тавсиялар билан бўлишишди.

Фото: kun.uz

Шунингдек, қатор ваколатли мутахассислар, шу жумладан хорижий экспертлар ҳам давлат органлари ва бизнес-ҳамжамияти ўртасидаги тизимли мулоқотни йўлга қўйишга доир тажрибалари билан ўртоқлашишди. Халқаро тузилмалар вакиллари энг яхши жаҳон тажрибалари мисолида ўз тавсияларини беришди.

Таъкидлаш жоизки, "Давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистонда ДХСҲ механизмини йўлга қўйишдаги биринчи қадам бўлди.

Top