Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп барча давлатларни «Толибон»га қарши қатъий чоралар кўришга чақирди
Фото: Evan Vucci
АҚШ президенти Дональд Трамп Кобулда янги терактни амалга оширган “Толибон” ҳаракатига қарши барча давлатларни қатъий чоралар кўришга чақирди.
“Барча давлатлар “Толибон”га ва уларни қўллаб-қувватлаётган террорчилик инфратузилмасига қарши қатъий чоралар кўришлари керак”, деб айтган Трамп.
“Мен кўплаб одамлар ҳалок бўлган ва юзлаб одамлар жароҳат олган, Кобулдаги разил ҳужумни қоралайман. Бу қонли теракт бизнинг ва афғонистонлик ҳамкорларимизнинг қатъиятини янада мустаҳкамлайди. “Толибон” қўллаётган шафқатсизлик ўз мақсадига эришмайди”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти.
Трампнинг айтишича, “АҚШ Афғонистонда хавфсизликни таъминлашга содиқ” ва “ўзининг нишони сифатида америкаликларни ва уларнинг иттифоқдошларини танлайдиган бирорта террорчи” ва “уларнинг ёвуз ғоясини қўллаб-қувватлайдиган барчанинг қолмаслиги”га интилади.
27 январда Кобулнинг ҳукумат квартали яқинида портлаш содир этилди. Tolo News телеканали маълумотларига кўра, террорчи-худкуш портловчи моддалар билан тўлдирилган тез тиббий ёрдам машинасини портлатган. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида ҳалок бўлганлар 95 кишини, яраланганлар 163 кишини ташкил қилган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
18:35 / 18.01.2026
«Толибон» элитасидаги бўлиниш: журналистлар интернет масаласидаги манфаатлар тўқнашувини очиб берди
17:50 / 25.12.2025
Афғон чегарасидаги отишмада тожикистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
15:18 / 05.11.2025