15:30 / 29.01.2018
11052

Ўртачирчиқ туманида аввал судланган шахс одам ўлдирди 

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилган.

Қайд этилишича, 24 январь куни соат 12:00ларда Ўртачирчиқ тумани “Шоликор” маҳалласи Фидойилар кўчаси 24-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1965 йилда туғилган Б.М. маст ҳолда шу маҳалла Маданият кўчасида яшаган, 1977 йилда туғилган Ш.Т.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида унинг бош қисмига ёғоч бўлаги билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Ш.Т. воқеа жойида вафот этган. Б.М. қўлга олинган.

Top