14:40 / 30.01.2018
9102

Гейтс мукаммал сигир яратиш учун 40 миллион доллар йўналтирди

Фото: Reuters

Билл ва Милинда Гейтс фонди қорамол учун вакциналар ишлаб чиқувчи ва генетик тадқиқотлар билан шуғулланувчи GALVmed ташкилотига 40 миллион доллар йўналтирди. Business Insider шу ҳақида хабар берди. Миллиардер томонидан ажратилган маблағ мукаммал сигир яратишга сарфланиши кўзда тутилган.

Гейтс янги сигир Европадаги оддий сигирдан кам бўлмаган миқдорда сут бериши, лекин иссиққа чидамлироқ бўлишига умид қилмоқда. "Бу тўрт карра унумдорроқ сигир бўлади", - деди у.

Билл Гейтс Эдинбургда сигирлар генетикасини яхшилаш дастури ҳақида батафсил сўзлаб бериш ниятида. Миллиардер у ерга ташрифи олдидан берган интервьюсида Буюк Британияни сайёранинг энг қашшоқ минтақаларида турмуш тарзини яхшилашга туртки берувчи инновациялар соҳасида етакчи деб атади. 

У генномодификацияланган сигирлар дунёни яхшилаш ўрнига иқлимнинг ёмонлашувига сабаб бўлади дея ҳисобловчи олимларнинг фикрини қўллаб-қувватламади. 

Top