22:40 / 31.01.2018
5773

«Манчестер Сити» Маҳрез трансферидан воз кечди

«Лестер» ярим ҳимоячиси Риёз Маҳрез бу қишда «Манчестер Сити»га ўтмайдиган бўлди.

Sky Sports маълумотига кўра, «шаҳарликлар» ушбу 26 ёшли жазоирлик футболчи учун учинчи марта таклиф юборган, «тулкилар» жамоаси раҳбарияти 65 млн фунтлик таклифни ҳам рад этгач (улар футболчи учун 95 млн фунт сўрашган), жамоа футболчини харид қилиш фикридан қайтган.

«Манчестер Сити» учинчи таклифида 65 миллион фунтдан ташқари «Лестер»га Мангаляни ижарага бермоқчи ҳам эди.

Бундан аввалроқ Лерой Сане жароҳат олиб, сафдан чиққани туфайли ярим ҳимоячига эҳтиёж сезган «Манчестер Сити» «Лестер»га 55 ва 60 миллион фунтлик таклифлар ҳам йўллаган, лекин рад қилинганди.

Top