20:10 / 01.02.2018
20267

АҚШда “сув ости кемалари овчиси” синовдан ўтказилди

Фото: screenshot

АҚШда рақибнинг сув ости кемаларини аниқлаш учун мўлжалланган автоном катер ACTUV’нинг илк синовлари якунига етди. Ушбу сув сиртида ҳаракатланувчи катернинг синови видеоси АҚШнинг истиқболли мудофаа ишланмалари агентлиги DARPA’нинг YouTube-каналида жойлаштирилди.

Маълум қилинишича, агентлик лойиҳанинг ўзига тегишли қисмини бажариб бўлган, энди  ACTUV билан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг илмий-тадқиқот бошқармаси (ONR) шуғулланади. Роботлаштирилган мажмуани 2018 йил охиригача қуролланишга олиш режалаштирилган. 

Катер устида ишлар 2010 йилдан бери олиб борилмоқда. DARPA “сув ости кемалари овчиси”ни лойиҳалаштирилиши ва қурилишини назорат қилган, ONR’нинг вазифасига қўшимча синовлар ўтказиш ва дронни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари талабларига мувофиқ такомиллаштириш киради.    

Кема 50 км/соат тезлик билан юра олади, узунлиги 40 метрни ташкил қилади. Таъкидланишича, ACTUV шовқинсиз дизел-электрик сув ости кемаларини топиш ва таъқиб қилишга мўлжалланган. Бундан ташқари, катер озиқ-овқат ташиш ва денгиз миналарини қидириш учун қўлланади.

Top