18:15 / 05.02.2018
6654

Эрдўған терроризмни ирқчилик ҳужумлари билан тенглаштирди

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Италиянинг Мачерата шаҳрида 3 февраль куни юз берган фавқулодда ҳодисага изоҳ бераркан, терроризмни ирқчилик ҳужумлари билан тенглаштирди.

Ўша куни ўта ўнг қарашларга эга бўлган ёш йигит кўчада турган қоратанли мигрантларни ўққа тутди, натижада олти киши жабрланди.

«Италияда юз берган ҳодиса ксенофобия нақадар хавфли тус олганини кўрсатиб берди. Террорчилик ташкилотлари ҳужумлари ва ирқчилик асосидаги ҳужумлар ўртасида катта фарқ йўқ», - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради ТАСС.

Top