Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖАРнинг Кейптаун шаҳри сув таъминотисиз қолиши мумкин
Фото: Beerhouse.co.za
ЖАРнинг Кейптаун шаҳрига май ойи ўрталаридан сув таъминотидан тўлиқ узилиши хавф солмоқда. Бу ҳақда ЖАРнинг аҳоли сони бўйича 2-рақамли шаҳри раҳбарияти маълум қилди.
Шаҳарда ичимлик сувининг танқислиги минтақада юз бераётган мисли кўрилмаган қурғоқчилик билан боғланган. Мутахассислар ушбу қурғоқчиликни минг йилда бир бўладиган табиий офатга қиёслашмоқда.
1 февралдан муниципал кенгаш сув ишлатишни киши бошига бир кунга 50 литр сув миқдорида чеклаб қўйди. Бундай тежамкорликка қарамасдан, ҳисоб-китобларга кўра, 11 май куни “ҳал қилувчи кун” келади: бу эса барча сув захиралари қуриб, марказий сув таъминоти ўчирилиши ва сувнинг махсус пунктларда тарқатилишини англатади.
Кейптаунда 3,5 млн дан кўпроқ одам яшайди. Мутахассислар сув билан боғлиқ инқирозни шаҳар инфратузилмасининг аҳоли кўпайишига номутаносиб ривожлантирилиши билан боғлашмоқда: 1995 йилдан шаҳар аҳолиси 79 фоизга кўпайган, сув омборлари ҳажми эса бор-йўғи 15 фоизга ошган.
Мавзуга оид
13:57 / 21.12.2025
ЖАРдаги барда отишма. Ўнга яқин киши ҳалок бўлган
10:41 / 28.11.2025
Вашингтон–Претория можароси: Трамп ЖАРни G20 Майами саммитидан четлатмоқчи
21:27 / 06.11.2025
ЖАР президенти Украинада жанг қилаётган жанубий африкаликлар Донбассда тузоққа тушганини айтди
21:12 / 10.04.2025