Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда ҳашаматли автомобиллар темир-терсакка айлантирилди
Фото: screenshot
Филиппин ҳукумати ўтган йил божхона томондан мусодара қилинган 20 тага яқин қимматбаҳо машинани йўқ қилди. Бульдозер томондан темир уюмига айлантирилган машиналар орасида Lexus, BMW, Mercedes-Benz, Audi, Jaguar ва Chevrolet Corvette Stingray моделлари бўлган. Мамлакат раҳбари Родриго Дутерте шу йўл билан жиноятчилик ва коррупцияга қарши муносабатини билдирган, деб ёзмоқда Reuters ахборот агентлиги.
Божхона назорати бюроси ташкил этилганининг 116 йиллиги нишонланиши вақтида йўқ қилинган автомобилларнинг умумий қиймати 1,2 млн долларни ташкил қилади. Дутертенинг буйруғи билан бу машиналар темир-терсак йиғувчиларга берилган.
“Мансабдор шахсларни пора бериб сотиб олиш орқали солиқдан қочмоқчи бўлганларга бир нарса айтмоқчимиз – уддасидан чиқа олмайсиз”, деб айтган мамлакат молия вазири Карлос Домингес.
Филиппин божхонаси умумий ҳисобда 2017 йилда мамлакатга ноқонуний олиб кирилган 2,93 млрд долларлик автомобилларни мусодара қилган.
Мавзуга оид
19:55 / 25.12.2025
Қандай ҳолатда хориждан ҳаво тозалагич буюртма қилинганда божхонада қўшимча пул тўлашга тўғри келади?
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
15:02 / 23.12.2025
2026 йилдан божхона йиғимлари камаяди ва имтиёзлар жорий этилади
18:22 / 20.12.2025