11:50 / 08.02.2018
14795

Қирғизистонда «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдорлари ушланди

Фото: РИА "Новости"

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотининг тўрт нафар тарафдорини қўлга олишди. Бу ҳақда пайшанба, 8 февраль куни маҳкама матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, тақиқланган ташкилотнинг фаол аъзолари Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилоятида қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, улардан энг ёши кичиги 39да, энг каттаси эса – 55 ёш. Ушбу шахсларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувлар давомида «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик материаллари аниқланди ва олиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда террорчилик ячейкаси раҳбари ушлангани, у Фарғона водийсида одам ёллаш бўйича плацдарм ташкил этгани хабар берилганди.

Top