Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ ИШИДга қарши курашнинг янги босқичини эълон қилди
Фото: Александр Щербак/ТАСС
ИШИДга қарши кураш янги босқичга ўтмоқда, унинг амалга оширилиши халқаро ҳамкорликнинг фаоллашувини талаб қилади. Бу ҳақда БМТнинг аксилтеррорчилик бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.
“ИШИДга қарши кураш янги босқичга ўтмоқда”, деб айтган Воронков БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг 6-докладини тақдим қилиш вақтида. Бу ҳужжатда ИШИД томондан солинаётган хавфга баҳо берилган. “ИШИД Ироқ, Сурия ва Филиппинда катта мағлубиятларга учраганига қарамай, гуруҳ ва унинг филиаллари ҳанузгача жиддий хавф солмоқда. Бу хавф характери ўзгармоқда”, деб айтган Воронков.
Унинг айтишича, ИШИД эътиборини энди ҳудудларни босиб олиш ва ушлаб туришга қаратмаяпти. Воронков таъкидлашича, гуруҳ “янги воқеликларга мослашиб”, энди “филиаллари устидан бўш назоратга эга глобал тармоқни” акс эттирмоқда. Террорчилар терактлар тайёрлашга ва бир-бирига ёрдам беришга тайёр кам сонли гуруҳларга эътибор қаратмоқда.
Воронковнинг айтишича, Ироқ ва Сурияга жангарилар келиши деярли тўхтаган ва асосий хавф ўз давлатларига қайтаётган ёки бошқа ҳудудларга кўчаётган жангарилардан таралмоқда. У ИШИДнинг ташвиқот машинаси йўқ бўлиб кетганига эътибор қаратди, бироқ ИШИД аъзолари замонавий алоқа воситаларини ҳамон фаол қўллаётганларидан огоҳлантирди.
Мавзуга оид
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
23:29 / 08.01.2026