Жаҳон | 10:26 / 10.02.2018
8455
2 дақиқада ўқилади

АҚШда “Қартали уйча” актёри вафот этди

Фото: Richard Shotwell

Америкалик актёр, “Қартали уйча” сериалидаги Фредди роли билан машҳур бўлган Рег Э. Кэти АҚШда 59 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У саратондан азият чекиб келган, деб хабар қилмоқда Variety нашри.

"Биз “Қартали уйча” бўйича дўстимиз ва ҳамкасбимиз Рег Э. Кэти вафот этганидан жуда қайғудамиз. Рэг жуда меҳрибон инсон, буюк актёр, ҳақиқий жентльмен эди. Оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз", - дея сериални ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Netflix компанияси баёнотидан иқтибос келтиради нашр.

Рег Э. Кэти актёрлик фаолиятини 1984 йилда бошлаган бўлиб, 70 дан ортиқ фильм ва сериалларда роль ижро этган. Актёр “Ниқоб”, “Етти” каби машҳур кинокартиналар ва “Тинглаш”, “Тез ёрдам” каби сериалларда ижро этган роллари билан машҳур эди. Кэти "Қартали уйча" сериалидаги роли учун 2015 йилда "Эмми" мукофотини олган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров