Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчдан Петербургга учаётган самолёт мажбурий қўнишни амалга оширди
Бугун, 12 февраль куни Урганч-Петербург рейсини амалга ошираётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолёти бортдаги йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилиши туфайли Самарада мажбурий қўнишни амалга оширган. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида хабар қилинган.
A320 лайнери маҳаллий вақт билан соат 10:34да «Курумоч» аэропортига қўнган.
«Йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган, шифокорлар хулосасига кўра у касалхонага олиб кетилган», дейилган хабарда.
Маҳаллий вақт билан соат 13:48да 143 йўловчи билан учаётган самолёт Петербургга парвозни давом эттирган.
Мавзуга оид
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
10:52 / 25.12.2025
Урганчда туман сабаб айрим рейслар Бухорога йўналтирилди
13:33 / 08.10.2025
Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади
11:29 / 09.08.2025