09:38 / 16.02.2018
7326

Хакерлар компьютерларни Word файллари орқали зарарлаш усулидан фойдаланишмоқда

Фото: Globallookpress

Кибержиноятчилар компьютерларни Word файлларига асосланган усул билан зарарлаш усулини топдилар. 

Бу хакерлик усулининг моҳияти шундаки, у ишлаши учун фойдаланувчи Word’даги дастурий алгоритмлар – макросларни фаоллаштириши шартмас. Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, хакерлар компьютерларни зарарлашнинг бу усулидан паролларни ўғирлашда фаол фойдаланмоқдалар.   

Усул DOCX, RTF, HTA, VBScript ва PowerShell файлларига асосланган. Спам-хат олинганда ва унга бириктирилган файл очилганда, махсус код ишга тушиб, зарарли дастурий таъминотни ўрнатувчи бир қатор ҳаракатлар амалга ошади. Зарарли дастур ўзи паролларни топиб, уларни хакерлар томондан назорат қилинувчи серверларга жўнатади.

Ҳозирча бу усул бир хакерлик гуруҳи томондан қўлланмоқда, бироқ ундан бошқа хакерлар ҳам фойдалана бошлаши эҳтимоли мавжуд.

Бундай йўл билан хакерлар қурбонига айланмаслик учун мутахассислар Windows ва Office дастурларини ўз вақтида янгилашни тавсия қилишмоқда.

Top