Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing 2020 йилгача ҳар 10 соатда битта самолёт ишлаб чиқармоқчи
Фото: Reuters
Boeing 2020 йилгача ҳар 10 соатда битта самолёт ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда компания раҳбари Деннис Муиленберг айтди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда компанияда самолётлар жуда юқори суръатларда ишлаб чиқарилмоқда, бироқ ишлаб чиқаришни янада ошириш режалаштирилмоқда.
Аслида Boeing истаётган натижага эришиш учун унча кўп нарса керакмас. Ўтган йил компания буюртмачиларга 763 та, яъни ҳар 11,5 соатда битта самолёт етказиб берган. Исталаётган кўрсаткичга чиқиш учун компания 2020 йилгача ишлаб чиқариш ҳажмини яна 137 та самолётга кўпайтириши керак. Бу жорий кўрсаткичдан 18 фоиз кўпроқни ташкил қилади.
Муиленбергнинг прогноз қилишича, жорий йилда 810-815 та самолёт ишлаб чиқарилади.
Boeing раҳбарининг маълум қилишича, авиаташувлар ҳажми ҳар йили 6-7 фоизга ошмоқда. Унинг айтишича, бу ҳолат 20 йилдан кейин авиакомпаниялар парклари 2 баробарга кўпайишига олиб келади. Бу эса 41 мингта янги самолёт ишлаб чиқариш кераклигини англатади. Бу талабнинг катта қисмини қўлга киритиш учун компания ишлаб чиқариш ҳажмини оширади.
Мавзуга оид
08:42 / 25.12.2025
СБУ Қора денгиздаги ягона Ил-38 самолётига зарар етказилганини маълум қилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
09:29 / 06.11.2025
АҚШда UPS самолёти ҳалокати қурбонлари сони 12 нафарга етди
19:03 / 29.10.2025